Қозоғистон пойтахти Остонада ўтаётган EXPO 2017 кўргазмасининг Ўзбекистон павильонида қуёш батареясида ишловчи биомобил тақдим этилди. Унинг бир қувватлантирилиши 700 километр масофа босиб ўтишга етади, деб хабар беради 1News.
Павильоннинг биринчи қаватида кўргазманинг асосий мавзуси — «Келажак энергияси»га бағишланган технологиялар намойиш этилмоқда, иккинчи қаватда эса Ўзбекистоннинг енгил саноат, самолётсозлик соҳасидаги ютуқлари тақдим қилинмоқда.
Ўзбекистоннинг EXPO 2017 даги иштироки бўйича келишув Тошкентда 13 февраль куни кўргазма комиссари Рапил Жошибаев ва «Ўзекспомарказ» бошқаруви раиси Иброҳим Эргашев томонидан имзоланган эди.
Изоҳ (0)