8 июнь, пайшанба куни Санкт-Петербургнинг Приморский тумани полициясига якка тартибдаги тадбиркор келиб ЗСД (ғарбий тезюрар диаметр, пулли трасса) трассасининг 24-километрида 12 миллион рубль (210 500 доллар) йўқотиб қўйгани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзлариг кўра, пуллар мотоциклда кетаётганида рюкзакидан тушиб қолган. Шунингдек, рюкзакдан товар ҳужжатлари ҳам тушиб қолган. Бу ҳақда «Фонтанка» нашрига таяниб, Afisha Daily хабар берди.
Воқеа 6 июнь куни содир бўлган, бироқ эркак адвокати билан маслаҳатлашиб олмагунга қадар полицияга ариза ёзишга шошмаган.
8 июнь кечаси тадбиркорга 2 миллион рублини қайтариб беришган. Қолган пуллар эса эгасига қайтиб келмаслиги мумкин.
Трассага сочилиб кетган пулларни йўлдан ўтаётган ҳайдовчилар ҳамда йўловчилар териб олган. Нашрга маълум бўлишича, уларнинг орасида ЗСД ходими Азиз ҳам бўлган. У йиғилган 1,5 миллион рубль пулни бошлиқларига обориб берган. Улар эса ўз навбатида пулларни полицияга топширган.
Изоҳ (0)