9 июнь, жума куни АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британияда бўлиб ўтган сайлов натижалари унинг учун сюрприз бўлганини маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
«Ғаройиб» — АҚШ президенти журналистларнинг сайлов натижалари ҳақида берган саволига шундан бошқа ҳеч қандай изоҳ бермади.
Парламент сайловлари натижаларига кўра, Тереза Мэй бошчилигидаги Буюк Британиянинг консерватив партияси ҳукумат тузиш учун етарли овоз тўплай олмади. Мэй Шимолий Ирландиянинг юнионист демократлар партияси билан ҳамкорлик қилишни режалаштираётганини айтди, бироқ у қандай кўринишда бўлишига ойдинлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, Тереза Мэй Букингем саройига ташрифдан сўнг қиролича Елизавета II дан янги ҳукумат шакллантириш учун расмий рухсат олганди.
Изоҳ (0)