Дональд Трампнинг машҳурлик рейтинги Билл Клинтонда бўлганидан кам эмас. АҚШнинг икки президенти фаолиятининг 138-кунидаги таассуротларни солиштирган Newsweek шундай хулосага келди, дея хабар беради «ТАСС».
Амалдаги давлат раҳбарида президентликнинг шу куни қўллаб-қувватлаш даражаси ҳатто Клинтондан яхшироқ бўлди — 39 ва 37 фоиз.
Gallup хизмати маълумотларига таянадиган бўлса, сиёсатчилар бир текисда кетмоқда: иккиси ҳақида ҳам 37 фоиздан ижобий фикр билдирилган.
Бироқ аксилрейтингга, яъни фаолияти ҳақидаги салбий фикрларга келганда, Трампда бу борада аҳвол чатоқ. Унинг сиёсатини маъқулламайдиганлар 57 фоизни ташкил этмоқда. Билл Клинтонда эса бу кўрсаткич 49 фоиздан иборат бўлганди.
Изоҳ (0)