Ямандаги вабо эпидемияси апрель ойи охиридан бери 789 кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ҳозирги вақтгача мамлакатнинг 19 вилоятида 101 820 кишининг вабо билан касаллангани ва 789 киши мазкур касалликдан вафот этгани ҳақида ахборот бор», — дейди ташкилот вакили Тариқ Жазаревич.
Яманда вабо ўчоғи пайдо бўлгани 27 апрель куни маълум бўлган эди. Мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири — Санада фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган.
Изоҳ (0)