• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳаракатлар стратегияси ижросининг таҳлили: 2017 йилда қурилиши керак бўлган 15 мингта уйнинг 13 мингтасида фақат пойдевор тайёр

    Вазирлар Маҳкамасида 2017 йил 9 июнда Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб «Дарё»га маълум қилди.

    Аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ва таълим тизимидаги объектларни капитал таъмирдан чиқариш, арзонлаштирилган уй-жойлар қурилиши каби дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама марказида бўлди.

    Мажлисда вазирлик ва идоралар раҳбарларидан ташқари, вилоят ҳокимликларининг мутасаддилари, жамоат ташкилотлари вакиллари, сенаторлар ва депутатлар иштирок этди. Бундай кенг форматда қилинган ишлар, йўл қўйилаётган сусткашликларни очиқ ойдин муҳокама қилиб, жойида муаммоларга тезкор ечим йўлларини топиш, таклиф ва ташаббуслар киритиш имконини берди.

    Комиссия таҳлилига кўра, дастлабки беш ой давомида ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар баъзи йўналишларда анча оқсоқликлар билан бажарилмоқда. Мутассаддилар бу муаммоларга жиддий қараши, ҳисобот даврини кутмасдан, олдиндан вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилиши кераклиги таъкидланди.

    Мактаб ва коллежлар, тиббий муассасалар ва ижтимоий объектлар капитал таъмирланиши, қурилиш ва реконструкция масалаларида ҳам бир қанча муаммолар бор. Бунинг сабаблари, қандай чоралар кўрилаётгани ва қандай таклифлар бор, деган саволларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, ҳокимиятлар вакиллари жавоб берди.

    Аҳолини арзонлаштирилган уй-жойлар билан таъминлаш, хусусан, 2017 йил давомида 15 мингта турар жой уйларини барпо этиш масаласи жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Таҳлил натижаларига кўра, 1-июнга қадар мамлакат бўйлаб 13 мингта уй-жойлари фақат пойдевор қўйиш босқичида турибди. Шу билан бирга, аввал қуриб топширилган баъзи уйларнинг сифати, инфратузилмаси – ичимлик сув, электр таъминоти, табиий газнинг етишмаслиги, ички йўллар масалалари аҳолининг мурожаатларига сабаб бўлмоқда. Бу борада ҳужжатларнинг вақтида тайёрланмаслиги, молиялаштириш ва умуман қурилиш соҳасини ривожлантиришдаги тўсқинликлар ўртага қўйилди.

    Айтиш жоизки, муҳокамалар айбдорларни излаш эмас, балки масалаларнинг очиқ-ойдин ўртага олиб чиқилиши, сабаблари аниқланиши, тўсиқларнинг олдини олиш ва муаммоларни ҳал этиш йўлларини излашга қаратилди. Шу тариқа «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича қўйилган вазифалар қоғозда эмас, амалда бажарилиши зарур деган хулосага келинди. Бу натижалар охир-оқибат одамлар ҳаётида акс этиши керак. Комиссия қошида 5 та кичик комиссия ташкил этиб, тезкор равишда жараённи ўрганиш ва ечимлар топиш борасидаги таклиф қўллаб-қувватланди. Яқин орада ҳар бир йўналиш бўйича «йўл хариталари» ва дастурлар ижроси бўйича аниқ режалар тасдиқланишига келишиб олинди.

    09.06.2017, 19:32   Изоҳ (0)   15152
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўстонлиқ туманидаги тоғолди ҳудудларини тозалаш бўйича экологик акция ўтказилди

    09.06.2017, 18:53

    Ўзбекистон маҳсулотлари ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмасида намойиш этилмоқда

    09.06.2017, 18:38

    Мирободда Nexia салонидан пул ўғрилаган шахс қўлга олинди

    09.06.2017, 17:58

    Андижон шаҳрида йирик ёнғин юз берди (видео)

    09.06.2017, 15:36

    Ўзбекистон гилос етиштириш бўйича дунёда 5-ўринни эгаллаб турибди

    09.06.2017, 15:31

    Шавкат Мирзиёев Остонада давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида иштирок этмоқда

    09.06.2017, 14:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.