• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Риэлторлик ташкилотлари ассоциацияси ижрочи директори: «Қора маклер»лар фаолиятига қарши курашувчи махсус комиссия тузилиши керак

    Бозор иқтисодиёти шароитида кўчмас мулк, уни ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур омилдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги муносабатларни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга алоҳида эътибор билан ёндашилмоқда. Шунга қарамай, соҳада бир қатор камчилик ва нуқсонлар мавжуд. Масалан, кўчмас мулкнинг ўзаро олди-бердисини расмий риэлторлар билан бир қаторда, қонунга зид равишда фаолият юритаётган «қора маклер»лар ҳам амалга ошираётгани ҳеч кимга сир эмас. Улар айрим соддадил фуқароларнинг ишончига кириб, аксариятини алдаб кетаётган ҳолатлар, афсуски, кундалик ҳаётимизда кўплаб учраб турибди.

    Фото: «Skyscrapercity.com»

    Фото: «Skyscrapercity.com»

    Журналист Сауле Азимбетова Риэлторлик ташкилотлари ассоциацияси ижрочи директори Абдумалик Алиев билан айнан шу хусусда суҳбатлашди.

    — Юртимизда кўчмас мулк бозори жадал ривожланмоқда, — дейди А. Алиев. — Ўз-ўзидан кўчмас мулкка бўлган талаб ҳам ортиб бораяпти. Ҳар йили мамлакатимиз харитасида янгидан-янги аҳоли яшаш пунктлари пайдо бўляпти. 2011 йилдан кучга кирган «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун мамлакатимиз кўчмас мулк бозорида ижобий ўзгаришларга йўл очди. Аввало, ушбу ҳужжат кўчмас мулк бозорида шаффофликни ошириш, мазкур соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш, профессионал хизмат кўрсатадиган риэлторлик ташкилотлари тузилиши ҳамда риэлторлар фаолиятининг йўлга қўйилишига хизмат қилди. Шу ўринда қайд этиш керакки, риэлторга, яъни жисмоний шахсга лицензия кўчмас мулк бозорида фақат ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун берилади. Юридик шахслар — риэлторлик ташкилотлари эса барча турдаги риэлторлик хизматларини, яъни кўчмас мулк объектларига ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик, кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш, кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш, ахборот ҳамда маслаҳат хизматларини кўрсатади.

    — Бугунги кунда уй-жой бозорида тузилаётган битимларнинг қарийб 70 фоизи тегишли лицензияга эга бўлмаган шахслар воситачилигида амалга ошириляпти. Бошқача айтганда, улар қонун талабларини бузишмоқда.

    — Афсуски, шундай. «Қора маклер»лар фаолиятини назорат қилиш масаласи ҳали-ҳануз тўлиқ ҳал этилмаган. Бугун амалиётда кўчмас мулк билан боғлиқ таваккалчиликларни камайтириш учун мажбурий лицензиялаш, риэлторларга тегишли талаблар, уларнинг фаолияти устидан давлат назорати жорий қилинган.

    Риэлторлик ташкилотлари мамлакатимиз қонун ҳужжатлари асосида фаолият юритишади. Буюртмачи ва ижрочи ўртасида ёзма шартнома тузилиши воситачилик хизматларини кўрсатишнинг мажбурий шарти саналади. Агар келишув нотўғри амалга оширилган бўлса, жабрланган тараф ўртада турган компанияни судга бериши мумкин. Лицензияланган ҳар бир риэлторлик ташкилоти ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификатига эга. Бунинг учун улар Корпоратив бошқарув маркази, Янги бозорлар мутахассисларини тайёрлаш миллий маркази ўқув курсларида таҳсил олишади.

    Аммо одамнинг табиати шунақа: ҳар доим ҳам ташлаётган қадамининг оқибатлари ҳақида ўйлаб ўтирмайди. Агар бирор киши кўчмас мулк бозорида ноқонуний ишлаётган кишига мурожаат қилса, шуни унутмаслик керакки, бундай битимлар ҳеч қандай кафолатга эга бўлмайди. «Қора маклер»лар мижозлар билан оғзаки келишиб, ўзига тегишли улушини олишади, бироқ ҳеч қандай жавобгарликка эга бўлмайдилар. Ассоциациямизга бундай виждонсиз «маклерлар»нинг фаолияти оқибатида жабрланганлар жуда кўплаб мурожаат қилишган.

    — Риэлторлар фаолиятида қандай қийинчиликлар бор?

    — Риэлторлик ташкилотларининг давлат идоралари, уй-жой коммунал хўжалиги ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан муносабатларининг қонуний механизмлари мавжуд. Улар риэлторлик ташкилотига белгиланган тартибда ахборот тақдим этиши керак. Бунда, албатта, буюртмачи билан риэлторлик хизматини кўрсатиш бўйича тузилган шартнома нусхасини тақдим қилиш кифоя. Бироқ амалиётда ушбу талабга риоя этилмаяпти. Оқибатда риэлторлик хизмати буюртмачиси риэлторлик ташкилоти ходимига тегишли ҳужжатларни тўплаш учун нотариусда ишончнома расмийлаштиришга мажбур бўлаяпти. Бу мижозларнинг норозилигига, ортиқча сарф-харажат қилинишига олиб келмоқда. Ваҳоланки, риэлторлик хизматини кўрсатиш бўйича алоҳида шартнома бор. Кўчмас мулк объекти жойлашган манзил бўйича фуқаролар рўйхати тўғрисида маълумотнома олиш ҳам зарур ҳужжатлар тўпламига киради. У ички ишлар органлари томонидан берилади. Бунинг учун паспортисткага мурожаат этиш керак бўлади. Унинг ҳуқуқий мақоми эса ҳалигача белгиланмаган. Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан мазкур штат бирлиги маҳалла фуқаролар йиғини штатлар жадвалига киритилиши лозим эди. Аммо ҳозиргача ушбу қарор ижроси таъминланмаган. Маълумотнома хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати директори томонидан берилади ҳамда имзоланади. Тўловни нақдсиз кўринишда амалга ошириш имкониятлари йўқлиги ҳам риэлторлик ташкилотлари учун қўшимча муаммоларни туғдирмоқда.

    — Ассоциация томонидан ўз аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қандай ишлар амалга ошириляпти?

    — Ҳозирги кунда мамлакатимизда 240 дан ортиқ риэлторлик ташкилотлари фаолият юритади. Бу, албатта, кам. Биз оммавий ахборот воситалари орқали кўчмас мулк бозорида қонуний ишлашнинг устувор жиҳатлари ҳақида тарғибот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб боряпмиз. Бундан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида таклиф ва тавсиялар тақдим қилганмиз.

    Қатор давлат органлари билан биргаликда кўчмас мулк бозоридаги ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш мақсадида изчил ишланмоқда. Хусусан, ассоциация риэлторлик ташкилотлари орқали «қора маклер»лар ҳақида зарур маълумотлар тўплаяпти. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бир қатор босма ва электрон оммавий ахборот воситалари лицензия рақамини кўрсатмасдан кўчмас мулк савдоси ҳақида эълонларни чоп этаётир. Бу ҳам турли ҳуқуқбузарлик ҳамда суиистеъмолликларга йўл очяпти, десак, адашмаймиз. Шу муносабат билан ассоциация газета ва электрон кўчмас мулк савдолари порталларидан «қора маклер»ларнинг фойдаланишини чеклаш йўлларини излаяпти. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида мазкур қўмита, ассоциациямиз, Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вакиллари иштирокида махсус комиссия тузиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

    • Ўзбекистонда ўртача ҳар 148,4 минг кишига давлат томонидан берилган битта риэлторлик лицензияси тўғри келади. Бу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида 440,8 минг, Қашқадарё вилоятида 422,7 минг, Хоразм вилоятида 428,9 минг кишини ташкил қилади.
    • Мамлакатда 2017 йилнинг 1 июнь ҳолатига риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун 240 та лицензия берилган бўлиб, уларнинг 89 таси кўчмас мулк объектларига ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачиликни амалга ошириш, 19 таси эса кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқдир.
    Материал Иқтисодий тадқиқотлар маркази кўмагида тайёрланди

    08.06.2017, 10:46   Изоҳ (0)   8235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жасурбекнинг ўқитувчилари: у муштлашув келтириб чиқара олмас эди

    08.06.2017, 09:52

    Чилонзор туманида Playstation PS3 шохобчаси ярим тунда фаолият кўрсатаётгани аниқланди

    08.06.2017, 09:26

    Uzreport TV яна рақамли форматда кўрсата бошлади

    07.06.2017, 23:14

    Теҳрондаги терактлар, Самарқанд ва Оролбўйига сафар қиладиган БМТ раҳбари, Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган 570 млн доллар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    07.06.2017, 20:51

    «Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини кескин қоралайди». Шавкат Мирзиёев Эронга ҳамдардлик билдирди

    07.06.2017, 19:37

    Тошкент шаҳрида бангихона ташкил этган шахс қўлга олинди

    07.06.2017, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.