• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жасурбекнинг ўқитувчилари: у муштлашув келтириб чиқара олмас эди

    Аёвсиз калтакланиш оқибатида вафот этган Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимов таълим олган Юнусобод туманидаги 5-мактаб ўқитувчилари унинг жанжал чиқарганлиги ҳақидаги хабарларга нисбатан муносабат билдирди. Бу ҳақда UzNews хабар берди.

    Ўғир тан жароҳати етказишда асосий гумондор ҳисобланаётган Исломбек Тўлаганов, шунингдек, унинг отаси томонидан берилган кўрсатмада 3 майда юз берган муштлашувни Жасурбек бошлаганлиги айтилган.

    Бироқ, Жасурбекнинг ўқитувчилари бу фактларга эътироз билдириб, ижтимоий тармоқларда ўзларининг собиқ ўқувчисига берилган тавсифномани тарқатди.

    Тавсифномада айтилишича, Жасурбекнинг ахлоқи ва ўзлаштиришига нисбатан ҳеч қачон танбеҳ берилмаган. Жасур оғир-босиқ, очиқкўнгил ва жуда масъулиятли ўқувчи бўлган.

    UzNews томонидан келтирилган тавсифнома рус тилида бўлиб, «Дарё» унинг ўзбек тилидаги таржимасини ҳавола этади. 

    Юнусобод туманидаги 5-мактаб ўқитувчиларининг арзномаси

    5-мактабнинг педагогик жамоаси бизнинг собиқ ўқувчимиз Иброҳимов Жасурбекнинг ўлими билан боғлиқ ишни синчковлик билан кўриб чиқиш талаби билан мурожаат қилади. Барча ўқитувчилар интернетда пайдо бўлган Иброҳимов Жасурбекни салбий томондан кўрсатиб, муштлашув келтириб чиқаришга қодир, деб тасвирланган хабарлардан қаттиқ ғазабда.

    Кўпчилигимиз Иброҳимов Жасурбекни яхши биламиз, чунки у кўз олдимизда ўлдимизда ўсди. Бу боланинг ахлоқи ва ўзлаштиришига нисбатан ҳеч қачон ҳеч қандай эътироз билдирилмаган. Жасур оғир-босиқ, очиқкўнгил ва жуда масъулиятли бўлган.

    Қуйида Иброҳимов Жасурбекнинг синф раҳбари, ҳозирги вақтда Россия Федерациясида яшовчи Филченко Н.А. томонидан берилган тавсифномаси келтирилади. Бу тавсифномага 5-мактабнинг имзо қўювчи барча ўқитувчилари қўшилади.

    5-мактабнинг 9 «Б» синф битирувчиси 1999 йил 11 декабрда туғилган Иброҳимов Жасурбек Муҳаммаджон ўғлига тавсифнома

    Иброҳимов Жасурбек 5-мактабда 5-синфдан 9-синфгача ўқиган. Ўқиш йиллари давомида ўзини қобилиятли ва масъулиятли ўқувчи сифатида кўрсата олган. Барча фанлар бўйича жуда яхши ўқиган, математика, физика ва кимёни ёқтирарди. Фан олимпиадаларида иштирок этган.

    Жасурбек тарбияли, ўқитувчилар ва синфдошларига ҳурмат билан муносабатда бўлган. Интизоми юзасидан ҳеч қачон танбеҳ эшитмаган. Тенгдошлари орасида ҳурмат ва обрўга сазовор бўлган. Ўқув йиллари давомида фақат намунали ахлоқни намоён қилган. Барча мактаб тадбирларида иштирок этган, топшириқларга жиддий ёндашган, меҳнатсевар бўлган. Спорт билан шуғулланган, жисмонан соғлом, маънан мустаҳкам, психологик жиҳатдан етук. Характери оғир-босиқ. Жасурбек ҳақиқий ИНСОН, очиқкўнгил ва меҳрибон.

    Жасурбекнинг ота-онаси унинг тарбиясига кўп эътибор берган, уни ҳамма нарсада қўллаб-қувватлаган. Оиласида муносабатлар яхши.

    06.06.2017, Филченко Н.А.

    Барча ўқитувчилар, ўқувчилар, собиқ синфдошлар, ота-оналар марҳумнинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради ва одил судловга умид қилади.

    08.06.2017, 09:52   Изоҳ (0)   114692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилонзор туманида Playstation PS3 шохобчаси ярим тунда фаолият кўрсатаётгани аниқланди

    08.06.2017, 09:26

    Uzreport TV яна рақамли форматда кўрсата бошлади

    07.06.2017, 23:14

    Теҳрондаги терактлар, Самарқанд ва Оролбўйига сафар қиладиган БМТ раҳбари, Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган 570 млн доллар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    07.06.2017, 20:51

    «Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини кескин қоралайди». Шавкат Мирзиёев Эронга ҳамдардлик билдирди

    07.06.2017, 19:37

    Тошкент шаҳрида бангихона ташкил этган шахс қўлга олинди

    07.06.2017, 18:17

    Тошкент шаҳридаги кузатув камералари кун мобайнида 1 000 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик қайд этди

    07.06.2017, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.