Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тунги тадбир давомида Чилонзор туманида жойлашган Playstation PS3 компьютер хизмати шохобчаси тунги соат 00:30да фаолият юритаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан мазкур шохобча раҳбари Тошкент шаҳар ҳокими қарорига асосан шаҳар ҳудудидаги интернет клуб ва компьютер хизмати шохобчаларининг фаолияти тунги соат 21:00 га қадар белгиланганлиги ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилган.
Мазкур қарор талаблари бажарилмаганлиги сабабли шохобча раҳбари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси (ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)