Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Теҳронда юз берган терактлар оқибатида одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди. Президент мактуби матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Эроннинг парламент биносида ҳамда оятуллоҳ Хумайний мақбарасида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини, улар қандай шакл ва мазмунда бўлишидан қатъий назар, кескин қоралайди ҳамда мазкур балога қарши халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига ва Сиз орқали бутун Эрон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь, чоршанба куни Эрон парламенти биноси ва Теҳрондан жанубда жойлашган Имом Хумайний мақбарасига бир гуруҳ шахслар ҳужум қилди. Ҳар иккала теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди