Ўзбекистонда Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидан бугунги кунда 400 мингдан ортиқ киши фойдаланади. Бу мамлакатда оммабоп ижтимоий тармоқ бўлмаса-да, у ерда журналистлар, блогерлар ва турли фаол фойдаланувчилар қизиқарли мавзуларни муҳокама қилади. “Дарё” шу кунларда тармоқда муҳокама қилинаётган мавзуларга тўхталди.
Журналист Шуҳрат Шокиржонов шоир Жамшид Акбаровнинг янги ижоди билан бўлишди. “Бундай тинч юртда яшаш бир неъмат” деб номланган шеърни улашди.
https://x.com/shokirjonov/status/1947214727190339604
“Тешавой ака” номли аккаунт фойдаланувчиси стендап йўналишида ижод қиладиган ижодкорнинг “қора юморъини танқид қилди. Унинг фикрича, бу ерда ҳеч қандай кулгили нарса йўқ. Қизиқчи амакиваччаларнинг турмуш қуриши ҳақида хазил қилиб, уларнинг фарзанди ногиронлигидан билиб олиш мумкинлигини айтиб ўтган.
https://x.com/teshavoy_aka/status/1947156924572602770
“Тирик жонни ёқиш — бу ҳазил эмас. Бу одоб-ахлоқдан эмас, бу аллақачон руҳий ҳолатга доир ташхис”. Экофаол Ферузбек Сайфуллаев кўп қаватли уйлар подъездида икки вояга етмаган болалар мушукни ёқиб юборганини кескин танқид қилди. Уй ҳайвонларига эътибор инсонийлик мезонини белгилайди. Экофаолнинг қўшимча қилишича, ҳолат қачон ва қаерда юз бергани аниқланмоқда.
Хушнудбек Худойбердиев дўнгалаклар мавзусига эътибор қаратиб, маҳалла ичидаги кескин бурилишларда уларнинг фойдаси катта эканини эътироф этган.
https://x.com/xushnudbeck/status/1946508160824398134
“Дарё” нашри дўнгалаклар ҳақида видео тайёрлаган. Ушбу линк орқали видеони томоша қилишингиз мумкин.
Акмал Кҳамраев номли аккаунт эгаси National Geographic телеканали Бухоро ҳақида кўрсатув тайёрлаш учун вилоятда тасвирга олиш ишлари жараёнидан фотосуратлар тақдим этди.
https://x.com/superakish/status/1947233766742819043
Ушбу тармоқ дунё бўйлаб ҳам машҳур. Қуйида шу кунларда жаҳонда трендда бўлган баъзи мавзулар ёритилди.
Девид Бекҳам умрида илк бор омадсиз соч турмагига эга бўлди. Маълум бўлишича, спортчининг қўлидан соч олиш машинкаси сирғалиб чиқиб кетган.
https://x.com/sportsru/status/1947235111268958295
Японияда бош вазир учун сайловлар бўлиб ўтмоқда. Япониялик тармоқ фойдаланувчиларидан бири ушбу жараёнда қатнашгани ҳақида ёзиб қолдирди.
https://x.com/Repsol1968/status/1946809256650658255
Х ижтимоий тармоғининг туркиялик фойдаланувчилари томонидан #GazzeyiUnutma ҳештеги оммалашмоқда.
https://x.com/digerkm/status/1947023519134445908
MMA мухлислари фаолиятини тугатган Дастин Порье ҳақида илиқ фикрлар билдирмоқда.
https://x.com/SpinninBackfist/status/1946804051544547539
АҚШнинг Луизиана штати, Нью Орлеан шаҳрида бўлиб ўтган UFC 318 турнирида спортчи фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазган эди.
“Дарё” тармоқдаги энг қизиқарли ва кундалик мавзуларни ёритишда давом этади.
Изоҳ (0)