• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Кўз остидаги қора доғлар ва ҳуснбузарлар: организмдаги витамин етишмовчилиги юзда қандай акс этади?

    Юз — организмнинг ички ҳолатини акс эттиради ва гоҳида унга ҳаётий муҳим витаминлар етишмаслигидан дарак бериши мумкин. Теридаги ўзгаришлар, юз рангининг хиралашиши, ҳуснбузарлар, кўз остидаги қора доиралар ва терининг бошқа шикастланишлари тананинг баъзи витаминларга эҳтиёжи борлигини кўрсатади.

    Фото: The-day.ru

    B12 витамини етишмаслиги

    Қизил қон таначаларининг шаклланишида асосий рол ўйнайдиган B12 витамини етишмаслиги юз терисининг ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин, бу унинг танадаги метаболизмининг умумий бузилишини акс эттиради. Асосий белги тери рангининг оқариши ёки кулранг тусга кириши бўлиб, бу эритроцитлар сонининг камайиши билан боғлиқ, бунинг натижасида эса тўқималарга кислород оқими камаяди. Рангпарлик умумий ҳолсизлик ва чарчоқ билан бирга кузатилиши мумкин.

    Фолат кислотаси ёки темир етишмовчилиги  

    Фото: The-day.ru

                                                 

    Қоннинг асосий ҳужайралари синтезида иштирок этадиган яна бир муҳим компонент — фолат кислота ёки темир етишмаслиги ҳам тахминан шундай симптоматика билан қайд этилади, унинг камлиги ҳам ҳужайраларнинг кислород танқислигига олиб келади.

    А витамини етишмаслиги

    А витамини етишмовчилиги эса биринчи навбатда терининг қуруқлашиши ва пўст ташлаши билан намоён бўлади, у заифлашади ва таъсирланишга, акне пайдо бўлишига мойил бўлиб қолади. Терида пайдо бўлган ҳар қандай яралар жуда узоқ вақт давомида битади. Бунинг сабаби шундаки, ретинол эпителий ҳужайраларининг меъёрий дифференсиациясини қўллаб-қувватлашда, тери ёғи ишлаб чиқаришни тартибга солишда муҳим рол ўйнайди, бу эса антиоксидант ҳимояни таъминлайди ва ёшликни узайтиради.

    E витамини етишмаслиги

    E витамини етишмаслиги терининг тўсиқ функцияси бузилишига олиб келади, бу эса дерманинг сув йўқотиши кўпайишига олиб келади. Тери атроф-муҳитнинг ултрабинафша нурланиш ва ифлосланиш каби ноқулай омиллари таъсирига кўпроқ сезгир бўлиб қолади. Бу А витамини етишмовчилигига ўхшаш аломатлар — қуруқлик, пўст ташлаш, шикастланишларнинг ёмон тикланиши ва таъсирланишга мойиллик билан намоён бўлади.

    C витамини етишмовчилиги

    Юз терисининг ҳолатига аскорбин кислотаси ёки C витамини етишмаслиги кучли таъсир кўрсатади. Бу витамин соғлом, эластик ва ёрқин юз терисининг асосини ташкил этувчи коллаген синтезида асосий рол ўйнайди. Терида C витамини етишмовчилигининг энг характерли кўринишларидан бири яралар ва шилинишларнинг битиш жараёнлари секинлашувидир. Коллаген синтезининг бузилиши терининг мустаҳкамлиги ва эластиклигининг пасайишига олиб келади, бу эса уни шикастланишларга кўпроқ мойил қилади ва тўқималарнинг тикланишини секинлаштиради.

    Яна бир кўзга ташланадиган белги тери остида майда қон қуйилишлар петехиялар ва экхимозларнинг (бу тери ёки шиллиқ қаватларга қон қуйилиши турлари бўлиб, улар ўлчамига кўра фарқланади) пайдо бўлишидир. C витамини капиллярлар деворини мустаҳкамлайди ва унинг етишмаслиги, мўртлиги ва ўтказувчанлигининг ошишига олиб келади, бу эса геморрагик тошмаларнинг шаклланишига ёрдам беради.

    К витамини ёки филлохинон етишмаслиги

    Фото: The-day.ru

    Қон қуйилишига мойилликнинг ортиши, яъни петехиялар, экхимозлар ёки пурпуралар (ҳар хил катталикдаги кўплаб қон қуйилишлар) кўринишида намоён бўлиши, кўз ости қора доғлар кўпайиши К витамини ёки филлохинон етишмаслигидан далолат бериши мумкин.

    Ушбу ўзгаришлар қон ивиш жараёнларининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, бунда филлохинон муҳим рол ўйнайди.

    B ва рух витамини етишмовчилиги 

    Фото: The-day.ru

    Кўпчиликка маълум бўлган оғиз четларидаги ёриқлар, эрозиялар ва қизаришлар пайдо бўлиши билан тавсифланган яллиғланишли шикастланишлар B гуруҳи витаминлари, биринчи навбатда рибофлавин (B2) етишмаслигининг ўзига хос белгисидир. Организмда рух етишмовчилиги эса ушбу ҳолатни янада ёмонлаштиради.

    Фойдали витаминлар етишмовчилигининг кўплаб кўринишлари ўзига хос эмас, яъни бошқа кўплаб касалликларда ҳам учраши мумкин. Шундай экан, аниқ ташхис учун шифокорга мурожаат қилиш ва витаминлар ҳамда микроэлементлар етишмовчилигини тасдиқловчи ёки рад этувчи зарур қон таҳлилларини топшириш ва шундан кейингина даволанишни бошлаш керак.

    21 июл, 18:20   Изоҳ (0)   687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Витамин етишмовчилиги итамин етишмовчилиги#B12 витамини#Темир етишмовчилиги#Қора доғлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35

    Етакчи давлатлар Исроилни Ғазога ёрдам етказишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

    Дунё | 21 июл, 22:00

    Макроннинг рейтинги рекорд даражада пастлади

    Дунё | 21 июл, 21:41

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.