Хитойда ишга боришни хоҳламайдиган одамларга ёрдам кўрсатадиган клиника ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.

Клиниканинг мақсади касбий чарчоқ, ҳиссий ҳолдан тойиш, ташвиш ёки ўз ишининг бефойдалигини ҳис қилишдан азият чекаётган одамларга ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.
Янги амбулатор шакл Хебей вилоятидаги Хитой ва Ғарб интегратив тиббиёт шифохонаси негизида йўлга қўйилган.
Клиника ғояси илгари ташкил этилган “Мактабга боришни истамайдиганлар учун клиника” лойиҳасидан келиб чиққан бўлиб, у ўқиш билан боғлиқ ҳиссий қийинчиликлар ва стрессга дучор бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун очилган эди. Шифокорларнинг айтишича, айнан фарзандларини у ерга олиб борган ота-оналар катталар учун ҳам худди шундай хизмат яратиш таклиф қилинган.
“Илгари ота-оналар болалари билан бизнинг ъмактабъ клиникамизга келганида кўпчилик ъКатталар учун шунга ўхшаш нарса борми? Биз ҳам ишга боришни истамаймизъ, деб сўрашарди”, дейди шифохонанинг уйқу ва психология бўлими бошлиғи, янги клиника раҳбари Юе Лимин.
Унинг сўзларига кўра, мутахассислар сурункали чарчоқ, ҳиссий беқарорлик ёки меҳнатга бўлган иштиёқини йўқотган одамларга ёрдам беради. Шу билан бирга, клиникада босимни камайтириш ва беморларни стигматизация қилишдан қочиш мақсадида “хавотирли бузилиш” ёки “депрессия” каби расмий ташхислардан ўзларини тийишга ҳаракат қилишади.
“Биз одамларга биринчи қадамни қўйиш ва ёрдам сўраш осонроқ бўлиши учун атайлаб шундай ном танладик. Чунки ташқи аломатлар ортида кўпинча мураккаб психологик ёки ижтимоий сабаблар яширинган бўлади. Бизнинг вазифамиз уларни аниқлаш, ҳолатни баҳолаш, аниқ ташхис қўйиш ва индивидуал даволашни таклиф этишдир”, деб тушунтиради Юе.
Ташхис бемор билан суҳбатни, шунингдек, гипертиреоз каби физиологик сабабларни истисно қилиш учун тиббий текширувни ўз ичига олади. Шундан сўнг шахсий терапия режаси тузилади.
Ижтимоий тармоқларда кенг акс-садо уйғотганига қарамай, клиникага мурожаат қилувчи беморлар оқими ҳозирча камлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)