Абу-Дабида 69 ёшли фаластинлик Муҳаммад Маҳмуд Назмий 22 йилдан буён ўғлининг хотирасига Рамазон ойида савоб ишларни амалга ошириб келмоқда, деб ёзади Gulf News.
Унинг ўғли Ҳайсам Назмий 1996 йилда 18 ёшида автомобилда ҳалокатга учраб оламдан кўз юмган. Ўша йили Рамазон ойида у Абу-Дабидаги уйи яқинида 300 га яқин киши учун бепул ифторликлар ташкил қилган ва ўшандан буён бу анъанани давом эттириб келмоқда.
Одатда кечки пайт соат олтиларда кўнгиллилар келиб, Маҳмудга ифторлик тайёрлашда ёрдам беради. Маҳмуд ресторандан таом келтириб, у билан бирга хурмо, сув, шарбат тарқатади. Унинг айтишича, у кунига тахминан 2000 дирҳам пул сарфлайди.
Маҳмуд Ташқи ишлар вазирлигининг истеъфодаги ходимидир. Уни бир қизи ва уч ўғли ҳам қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ (0)