Баҳрайн ҳукумати мамлакатдаги ягона ноҳукумат Аl-Wаsat газетасини ёпиб қўйди. Бунга араб мамлакати ҳақидаги номувофиқ маълумотни ўз ичига олган қайд сабаб бўлди. Бу ҳақда BNА янгиликлар агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аl-Wаsat жамиятда нифоқ тарқатувчи ва Баҳрайн Қироллигининг бошқа давлатлар билан муносабатларини ёмонлаштирувчи мақолалар тарқатганлиги таъкидланмоқда.
Миллий агентлик қўшимча маълумотлар келтирмади ва мазкур ОАВни ёпиш ҳақидаги қарор газетанинг 4 июнь кунги сони 19-саҳифасидаги мақола туфайли қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)