• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Боровский коллежи ўқувчилари аёвсиз дўппослаган йигит вафот этди, марҳумнинг онаси Ўзбекистон Президентидан ёрдам сўради. Асосий маълумотлар

    Тошкентдаги Боровский номидаги коллежнинг 2-курсида таълим олувчи Жасурбек Иброҳимов 1 июнь куни касалхонада вафот этди. У 3 май куни коллеждошлари томонидан қаттиқ калтакланган, шундан сўнг касалхонага тушган эди. Шифокорлар жабрланувчини беш марта операция қилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Марҳумнинг онаси айбдорларни жазолашни сўраб, Ўзбекистон Президентига мурожаат қилди. Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча фақат онанинг сўзларидан маълум.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Жасурбек Иброҳимов 17 ёшда эди. Ижтимоий тармоқларда унинг онаси номидан эълон қилинган мурожаатда таъкидланишича, Жасурбек 1999 йил 11 декабрь куни туғилган, Боровский коллежининг 2-курсида таълим оларди. «У тўлиқ ижобий бола, яхши ўқийди, ичмайди, чекмайди, спорт билан фаол шуғулланади», — деб ёзади она. Маълумотларга кўра, оиладаги аҳвол, ота-она ва боланинг ўзаро муносабатлари яхши бўлган. «Мен ва турмуш ўртоғим олий маълумотли ва барча фарзандларимиз соғлом оилада, меҳр ва муҳаббат оғушида вояга етмоқда», — деб ёзган эди Жасурбекнинг онаси 29 май куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаатида. Мурожаатда оиладаги фарзандлари сонига аниқлик киритилмаган.

    Мавзуга доир: Коллеждошлари томонидан аёвсиз дўппосланган марҳум Жасурбек Иброҳимовнинг онаси мурожаати

    Жасурбек Иброҳимов 3 май куни коллеждошлари томонидан дўппосланган. Ҳодиса соат 12:00—16:00 оралиғида, тахминан Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси ва 145-мактаб ҳудудларига туташ жойда юз берган. «Бурни, оғзи ва қулоқларидан қуюқ қон оқар, бутун бели моматалоқ бўлиб кетган, тирсаклари ҳам шилинган, ҳар иккала тиззаси синган, бутун пешонаси ёрилган эди... У қорни қаттиқ оғриётганини айтиб, бақиришда давом этарди. Қорнининг ўнг томонига қараб, унда пойабзалнинг яққол изини, томоқ, жағ соҳаларида бармоқларнинг излари борлигини кўрдик», — деб ёзади йигитнинг онаси.

    Онанинг таъкидлашича, Жасурбекни 2- ва 3-курсларда таълим оладиган камида олти ўқувчи дўппослаган, улардан икки нафари безорилар рўйхатида ҳам туради. «Муштлашув тафсилотини айтиб берганлар Ўлмас орқадан келиб куч билан ўғлимни тепганини, сўнг ўғлим йиқилгани, қолганлар эса уни ҳар томондан тепкилашни бошлагани, охирида эса Ўлмас ерда ётган жабрланувчининг аҳволини суратга туширганини айтиб берди», — дейди марҳумнинг онаси. Жасурбек касалхонага ётқизилиб, дастлабки кўриклардан сўнг ҳушига келганидан сўнг, онасига «биринчи зарбадан сўнг йиқилгани, сўнг туришга уринган вақтида, тиззалаб тургани ҳолда турли томонидан тепкилангани, кейин ҳушидан кетгани»ни айтиб берган.

    Калтакланганидан сўнг, Жасурбек Иброҳимов бир ой ичида беш марта операция қилинган. Йигит биринчи марта УТТдан ўтказилганида шифокорлар унга «буйрак ва ошқозоности бези ишдан чиқиши» ташхисини қўйган, мияси чайқалгани ва бурун қисмида синиш борлигини айтган. 5 май куни Жасурбек биринчи марта операция қилинган, операциядан сўнг шифокор Жасурда «ўн икки бармоқли ичак зарарлангани, буйрагини тўла гематома қоплаб олгани, ошқозоности бези жиддий лат егани ва бошқа органлари ҳам жароҳатлангани, йиринглаш бошлангани сабаб қорин бўшлиғи тўқимасининг бир қисми олиб ташлангани»ни билдирган.

    Йигит шундан сўнг 8 май, 19 май (шу куни унинг ўт пуфаги олиб ташланган), 20 май ва 28 май кунлари операция қилинган. Хабарларга кўра, йигитнинг «организми сўнгги операцияни кўтара олмаган».

    Ўқувчилар ўз коллеждошини айнан қандай баҳона билан дўппослагани номаълум. Боровскийда аввалроқ ҳам шунга ўхшаш воқеа юз берган. Жасурбек Иброҳимовни дўппослаганликда гумон қилинаётган ўқувчилар 2-курсда ўқийдиган Темур исмли йигитни калтаклаб, унга жароҳат етказган (йигитнинг юзига бир неча чок тушган), сўнг ишни «тинчитиш учун жабрланувчига 200 доллардан пул берилган». «Коллеж ўқувчиларининг айтишича, Ислом ва Ўлмас нисбатан кучсиз ўқувчиларни уради, буни суратга туширади, сўнг уларнинг ота-оналари жабрланувчиларга пул тўлаб, ишни тинчитади, бу ўсмирлар эса уриб, жабрланувчини суратга туширишдан ва, албатта, жазога тортилмаслигидан завқ олади», — деб ёзади марҳум Жасурбекнинг онаси.

    Марҳумнинг оила аъзолари 3 майдан бери Бош прокуратура, ИИВ ва ҳатто Омбудсманга ҳам мурожаат йўллаган. Охир-оқибат, Жасурбекнинг онаси 3 июнь куни интернет орқали Ўзбекистон Президентига мурожаат қилишга мажбур бўлган. «Бевосита сизга ариза билан мурожаат қилиш имконияти борлиги учун миннатдорчилик билдириб, бошқа органларга, айнан — Бош прокуратура, ИИВ, Таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, Омбудсманга мурожаат қилиб, ҳеч қандай натижага эришмаганимизни маълум қилмоқчиман... Ўғлим вафот этди! Ушбу ваҳшиёна таҳқирлаш учун эса ҳеч ким жазоланмаяпти ва бизни ҳамма инкор этмоқда!.. Бизнинг ҳолатимизни ҳис қилиб кўринг — ардоқли ўғилсиз қолиш дарди тасвирлаб бўлмас даражада оғир, энди қандоқ яшайлик?».

    Онанинг таъкидлашича, гумонланувчилардан бирининг ота-онаси ҳуқуқшунос ва «улар ҳаммани сотиб олиб бўлган», шу сабабли ҳам тегишли органлар ишни пайсалга солмоқда, коллеж ўқитувчилари ҳам ишга панжа ортидан қарамоқда (масалан, она гумондаги ўқувчиларнинг фамилияларини сўраганида, ўқитувчилар бу болаларнинг фамилиясини билмаслигини айтган; ҳодиса юз берган вақтда ўқувчилар қаерда бўлгани ҳақида турлича ахборот берган).

    Ҳодиса ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди. Жасурбек Иброҳимовнинг онаси томонидан ёзилган мурожаат Facebook’нинг қарийб барча катта пабликларида эълон қилинди. Биргина ТРОЛЛ УЗ саҳифасида эълон қилинган мурожаат матнига тўрт соат ичида 5,5 мингдан ортиқ муносабат билдирилди, у 7 мингдан зиёд марта улашилди, 2,5 мингга яқин изоҳ ёзиб қолдирилди. Айнан ижтимоий тармоқлардаги фаоллик сабаб ОАВ мазкур воқеага эътибор қаратди.

    Интернет фойдаланувчилари марҳумнинг оила аъзоларига сабр тилаган, расмийлардан эса ҳодисага эътибор қаратиб, айбдорларни жазолашни қатъий талаб қилган. «Change.org» сервисида Жасурбекнинг ўлими айбдорларини жазолаш талаби билан петиция очилган (мақола ёзилаётган вақтда уни 2,5 мингда зиёд фойдаланувчи имзолаб, қўллаб-қувватлаган эди). Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Жасурбекнинг онаси томонидан Президентга йўлланган мурожаат остида имзо тўплаш учун 5 июнь куни соат 12:00 да «Бобур» боғида тўпланмоқчи.

    Боровский коллежи ҳамширалик иши, даволаш иши, акушерлик иши йўналишларида ўрта махсус тиббий мутахассислар тайёрлайди. Ўқув юртига 1935 йилда асос солинган, 1976 йили унга медик-олим Пётр Фокич Боровский номи берилган, 2004 йили эса коллеж мақомини олган. Коллежда, унинг сайтида келтирилган маълумотларга кўра, 3 мингдан зиёд ўқувчи таълим олади. Ўқув муассасасига 2008 йил ноябридан бери Лутфи Юсупова раҳбарлик қилади.

    Фото: «TUSSPO.uz»

    Фото: «TUSSPO.uz»

    Коллежнинг ўқувчиларининг Одоб-ахлоқ қоидалари бор ва унга кўра «Ўқувчиларнинг ўзаро муносабатларида... ҳурмат,.. дўстлик,.. ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим; Ўқувчилар муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш, шахсиятини камситиш, қўполлик, муштлашиш,... жисмоний зиён етказиш қатъиян ман этилади». Бу қоидаларни бузганлик учун белгиланган жазолар ҳақида маълумот берилмаган.

    04.06.2017, 01:47   Изоҳ (0)   308547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коллеждошлари томонидан аёвсиз дўппосланган марҳум Жасурбек Иброҳимовнинг онаси мурожаати

    04.06.2017, 00:15

    Тошкентда коллеждошлари томонидан дўппосланган 17 ёшли йигит касалхонада вафот этди

    03.06.2017, 22:49

    Абдулла Арипов Юнусободдаги мактаб директорини ишдан ҳайдади. Бош вазирга мактаб ҳовлисининг аҳволи ёқмади

    03.06.2017, 22:10

    Экспертлар: Ўзбекистон шаҳарлари ҳали ҳам 70—80-йилларнинг режалари асосида ривожлантирилмоқда

    03.06.2017, 20:48

    Миробод туманида фоҳишахона ёпилди

    03.06.2017, 19:24

    Шавкат Мирзиёев Андижонда янги автомобиллар ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди

    03.06.2017, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.