Google’нинг ҳайдовчисиз автомобиллар учун технологиялар ишлаб чиқарувчи Waymo бўлинмаси автоном режимда ишловчи юк машиналарини синовдан ўтказа бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Waymo’нинг ушбу лойиҳаси Uber’га қарши рақобатнинг янги босқичи сифатида баҳоланмоқда. Uber бир йил муқаддам автоном юк ташиш соҳасидаги ишланмаларга ихтисослашган Otto компаниясини харид қилган эди.
Waymo вакилининг сўзларига қараганда, автоном юк машинасининг ҳозирча фақат бир намунаси бор. Синов чоғида у қўлда бошқарилган ва керакли маълумотларни тўплаш учун кўчаларда айлантирилган.
Яқинда Waymo ва Otto ўртасидаги рақобат янги босқичга кўтарилди. 2017 йил февралида Waymo Uber’ни судга бериб, Otto асосчиси Энтони Левандовски ўзи фаолият юритган Google ишланмаларидан фойдаланганини даъво қилган эди. 30 май куни Uber Левандовскини дарҳол ишдан бўшатиш қарорини қабул қилди.
Изоҳ (0)