Рим папаси Франциск Opel компаниясидан Ampera-e электрокарини ҳадя тариқасида олди, деб ёзади «Мотор». Автомобилни понтификка компания раҳбари Карл-Томас Нойманнинг шахсан ўзи топширди.
Opel Ampera-e — Chevrolet Bolt моделининг европача варианти. Хэтчбек 204 от кучига тенг электр двигатель ва 60 киловатт/соат сиғимига эга литий-ионли аккумуляторлар комплекти билан жиҳозланган.
Бундай автомобиль 100 км/соат тезликка 7,2 сонияда эриша олади. Максимал тезлиги — соатига 150 км. Аккумулятори бир марта олган қувват билан 520 километргача масофани босиб ўтиши мумкин.
Изоҳ (0)