• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Россияда энди хорижий (жумладан, Ўзбекистон) ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ҳайдовчилик қилиб бўлмайди. Мамлакатда расмий таксилар сони камаяди

    Россияда 1 июндан такси, автобус, «маршрутка» ва юк машиналари ҳайдовчиларининг хорижий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлашини тақиқловчи қонун кучга кирди. Қонун 2013 йилдаёқ қабул қилинган, бироқ унинг кучга кириши мунтазам кечиктириб келинаётган эди. Шунга қарамай, Россияда меҳнат қилаётган минглаб ҳайдовчиларга ушбу қонун таъсир кўрсатди ва мамлакатнинг йирик шаҳарларида вақтинчалик такси етишмовчилиги юзага келди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    1 июндан кучга кирган қонун чет элликларга, агар уларда Россияда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари бўлмаса, ҳайдовчи бўлиб ишлашни тақиқлайди. Россия Давлат думаси томонидан қабул қилинган ва президент Владимир Путин томонидан имзоланган қонунда ҳайдовчилик гувоҳномасини Россияда олмаган шахсларга «транспорт воситаларини бошқариш билан бевосита боғлиқ тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида транспорт воситасини бошқариш» тақиқланиши ёзиб қўйилган. Шундай қилиб, мазкур қонун Россияда такси, «маршрутка» ёки бошқа жамоат транспорти ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган минглаб чет элликларни ишсиз қолдирди.

    Агар уларнинг бари ишини давом эттиришни истаса, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайтадан имтиҳон топшириши керак бўлади — битта назарий имтиҳон ва иккита амалий (бири автодромда, иккинчиси эса шаҳар бўйлаб ҳаракат шароитида). Россияники бўлмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобилни бошқариш учун жарима миқдори 5 мингдан 15 минг рублгача етади. Чет эллик ҳайдовчига иш берувчи эса 50 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.

    Россиялик депутатлар қонуннинг жорий этилишини халқаро нормаларга, хусусан, Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенцияси талабларига мувофиқ келиш зарурати билан оқлаган. Депутатлар ушбу қонун конвенциянинг айнан қайси бандига мувофиқ келишга ёрдам беришини маълум қилмади — Вена келишувида хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан такси ҳайдаб бўлмаслиги ҳақида бирор гап йўқ.

    1 ва 2 июнь кунлари бутун Россия бўйлаб ўн минглаб ҳайдовчилар ишга чиқмади. Давлат думасининг қонунчилик масалалари бўйича қўмитаси раиси биринчи ўринбосари ва автомобилчиларнинг «Танлов эркинлиги» жамоатчилик ташкилоти раиси Вячеслав Лисаковнинг маълум қилишича, «ўн минглаб» ҳайдовчилар Россияда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. «Единая Россия» фракцияси аъзоси ва Давлат думасининг транспорт масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Евгений Москвичевнинг маълум қилишича, Россияда ёлланиб ишлаётган 120 минг ҳайдовчидан камида 70 минг нафарида Россия намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномалари йўқ. «Сенсация бўлмайди, транспорт соҳаси тўхтаб қолмайди. Ишлашни истаганлар, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиради, қолганлар эса қайтиб кетади», — деди Москва автомактаблар иттифоқи раиси Александр Ачкасов.

    Москва Савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, Москва шаҳрида 1 июндан бери 20 фоиз ҳайдовчи ишга чиқмаяпти. Москвадаги йирик такси паркларидан бири — Nexi’нинг бошқарувчи директори Олег Кострубиннинг тасдиқлашича, 1 июндан бошлаб автокорхонанинг 25 фоиз ҳайдовчиси — асосан Беларусь ва Ўрта Осиё республикалари фуқаролари ишга чиқа олмаяпти. Санкт-Петербургдаги «Благость» такси хизмати бошқарувчиси Артём Понятов таксопарк ҳайдовчиларининг учдан бири — Россия намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган хорижийлардир.

    Россиянинг бошқа ҳудудларидаги такси парклари ҳам шундай муаммоларга дуч келган. Калининград вилоятида эса иш маҳаллий ДАН раҳбарияти «масала якуний ҳал этилмагунига қадар» Россия намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳайдовчиларни ишга олган иш берувчиларни жавобгарликка тортмасликка ваъда беришигача бориб етган.

    Расман чет эллик ҳайдовчиларда ўз гувоҳномаларини Россия намунасидаги ҳужжатларга алмаштириб олиш учун бир неча йил вақт бор эди. Қонун 2013 йили қабул қилинган ва 2014 йил 1 июндан кучга кириши лозим эди, бироқ сўнгги лаҳзада унинг кучга кириши санаси 2015 йил 1 июнига қадар узайтирилган эди. 2015 йилнинг апрелида эса муддат яна кўчирилди — бу сафар 2017 йилга. Вячеслав Лисаковнинг тушунтиришича, қонуннинг кучга кириши санаси Қримнинг қўшиб олиниши муносабати билан кечиктирилган — яриморол аҳолиси ўша вақтда фақат Украина намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган.

    Такси саройларининг бошқарувчилари қонуннинг кучга кириши билан Россияда ноқонуний киракашлар сони кўпайишини тахмин қилмоқда. «Ҳайдовчилар барибир нон топиб ейишни истайди. Оқибатда ноқонуний киракашлар, таксига ҳеч қандай алоқаси йўқ — не бренди бўлган, на тиббий ва техник кўрикдан ўтган ҳайдовчилар пайдо бўлади. Бундай машина манзилга бехавотир етиб боради, деган ишонч энди мижозда бўлмайди. Биз 1990-йилларга қайтяпмиз», — дея хавотирларини билдирди «Благость» такси парки вакили Артём Понятов.

    02.06.2017, 20:19   Изоҳ (0)   21071
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йўлларни таъмирловчи янги машинанинг модули пайдо бўлди (видео)

    02.06.2017, 16:43

    Дубайда амирликлардаги энг йирик минилган автомобиллар бозори очилади

    02.06.2017, 16:15

    Фотогалерея: Россияда сотувда бўлган энг қиммат машиналар ўнталиги

    02.06.2017, 16:03

    Фотогалерея: Американинг ўзгача юк машиналари

    02.06.2017, 13:30

    Opel компанияси Рим папасига электрокар совға қилди

    02.06.2017, 10:25

    GM Uzbekistan автомобиллар кетма-кетлигини кузатиш имконини берувчи тизимни ишга туширди

    02.06.2017, 08:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болага зарар етказмасин: мактаб сумкасини қандай танлаш керак? 

    Маслаҳатлар | 11 август, 19:55

    Қорақалпоғистонда фуқаро ҳаракатдаги машина устида рақсга тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 19:40

    Трамп Обама ва Бушларнинг портретларини Оқ уйнинг ёпиқ қисмига кўчирди

    Дунё | 11 август, 19:28

    Ўзбекистондаги барча корхона ва ташкилотлар сони маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 11 август, 19:15

    Родриго “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин — Романо

    Спорт | 11 август, 19:09

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    Англияда шифокорлар 14 ёшли қизнинг ошқозонидан “қовун ҳажмидаги” соч тўпламини олиб ташлади

    Дунё | 11 август, 19:00

    Кореялик олимлар қариш касаллик эканини аниқлади ва уни секинлаштириш мумкинлигини айтмоқда

    Саломатлик | 11 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.