1 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тўлиқ ва расмий рўйхат: GM Uzbekistan автомобилларининг янги нархлари. Сўмда сотиладиган, лекин долларга «боғланган» машиналар.
2. GM Uzbekistan автомобилларининг сўмда сотилиши «қора бозор»да доллар курси ўсишини тўхтатиб қола оладими? «Маълум муддатга», — дейди иқтисодий таҳлилчи.
3. Тошкентда беш йилда 128 минг киши доимий пропискага эга бўлди. 2016 йил августидан бери 217 минг киши вақтинчалик пропискага олинган.
4. Тошкент шаҳрида кун давомида қуриган ўт ва шох-шабба ёниши билан боғлиқ 11 та ёнғин бартараф қилинди. «Барча ҳолатларда аланганинг фуқаролар яшаш жойларига ўтиб кетишига йўл қўйилмади».
5. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд ва Эронга қарши тайёргарлик бошлади. Германия, Голландия, Россия, Грецияда ўйновчи йигитлари бор Эроннинг эса Ўзбекистонга қарши таркиби аниқ.
Изоҳ (0)