Осиё Тараққиёт банки қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши учун Ўзбекистонга 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ушбу маблағлар Ўзбекистоннинг тўққиз ҳудудида 29 мингта янги ва арзон уй-жой қурилиши учун йўналтирилади.
ОTB 2011 йил августида Ўзбекистонда қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлаш учун қиймати 500 миллион долларлик кредит тақдим этган эди.
Мазкур маблағлар ҳисобидан 2011—2015 йилларда қишлоқ ҳудудларда 41,5 мингта уй-жой қурилди.
Изоҳ (0)