АҚШ расмийлари 1 июнь куни КХДР халқ армияси ва халқ қуролли кучлари вазирлигига қарши янги чеклов чораларини жорий қилди. Бу ҳақда, АҚШ молия вазирлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, ушбу структуралар молия вазирлигининг санкцион рўйхатига киритилди. Улар Пхеньяннинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Бир муддат илгари АҚШ молия вазирлиги КХДР ядровий дастурининг кенгайиб бориши муносабати билан Россия, Хитой ва Шимолий Кореянинг бир қатор фуқароларига нисбатан санкциялар жорий қилган эди.
Изоҳ (0)