Испания кубогининг финали «Барселона» ғалабаси билан якунига етгач, бразилиялик ҳужумчи Неймар ва шу куни Каталония клуби билан сўнгги учрашувини ўтказган мутахассис Луис Энрике ярим асрдан кўпроқ давом этган рекордларни такрорлашга муваффақ бўлди.
Неймар
«Алавес»га қарши 3:1 ҳисоби билан якунига етган ўйинда Неймар гол уришга муваффақ бўлди ва Испания кубогининг кетма-кет уч финалида гол урган футболчига айланди.55 йил аввал, аниқроғи, 1962 йилда Ференц Пушкаш қаторасига уч мавсум кубок финалида гол уришга муваффақ бўлганди.
Фарқи шундаки, «Реал» ҳужумчиси Пушкаш учта финалнинг фақатгина биттасида, ўша 1962 йилдагисида бош совринга эга чиққан. Неймар гол урган ҳар уч финалда ҳам «Барселона» футболчилари кубокни баланд кўтарди.Луис Энрике
Испания кубогини кетма-кет уч бор ютиб олган мутахассис 64 йиллик рекордни такрорлади. Аввалги рекорд ҳам «Барселона» мураббийига тегишли эди. 1951, 1952 ва 1953 йилги мавсумларда Фердинанд Даучика бошқарган «Барселона» Испания кубогида кетма-кет уч бор зафар қушганди.
Испания кубогини қўлга киритиш борасида «Барселона» яққол рекордчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)