Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг элита парашют гуруҳи аъзоси 28 май, якшанба куни Американинг Жерси-Сити (Нью-Жерси штати) шаҳридаги байрам тадбирида сакраш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ҳарбий-денгиз кучлари вакиллари маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Fotolia

Фото: Fotolia

Ҳодиса Нью-Йорк қўлтиғи яқинида жойлашган Либерти боғи яқинида юз берди ва Флот ҳафталигига тўғри келди. Номаълум сабабларга кўра ҳарбий хизматчининг парашюти очилмади ва у Гудзон дарёси этагидаги канал сувига қулади.

Исми ошкор этилмаган парашютчи шифохонага етказилди, у ерда шифокорлар унинг ҳалок бўлганлигини қайд этди. АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари суриштирув ўтказмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди