Суриянинг Ракка вилоятида АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция авиациясининг зарбалари оқибатида 20 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди, етти нафари яраланди. Бу ҳақда, SANA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа Ракка шаҳридан 8 километр жануброқда, ар-Ратла ва ал-Касара аҳоли яшаш пунктлари ўртасида рўй берди. Яраланганларнинг икки нафари оғир аҳволда.
Охирги кунларда коалиция кучларининг ҳужумлари оқибатида тинч фуқаролар ҳалок бўлиши билан боғлиқ воқеалар кўп кузатилмоқда.
Изоҳ (0)