Манчестерда рўй берган терактдан сўнг шаҳарда ксенофобия ва нафратга асосланган жиноятлар сони кескин ошиб кетди. Бу ҳақда шаҳар полицияси раҳбари Иан Хопкинс баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Афсуски, нафрат негизидаги жиноятлар сони сезиларли даражада ошди. Душанба куни уларнинг сони 28 та бўлган бўлса, чоршанба куни бу кўрсаткич 56 тага етди», — деди у матбуот анжумани чоғида.
22 май куни Manchester Arena комплексида Ариана Гранденинг концерти вақтида теракт содир бўлди. Портлашни худкуш Салмон Обидий амалга оширди. Сўнгги маълумотларга кўра, 22 киши ҳалок бўлди, жумладан 12 бола ҳам.