Миср ҳукумати терроризмни қўллаб-қувватлаш ва ёлғон янгиликларни тарқатишда айблаб, 21 та ахборот ресурсини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» нашри хабар бермоқда.
Қатарда жойлашган Al Jazeera телеканали сайти ҳам тақиқланган ресурслар сафига киритилди. Мисрнинг машҳур янгиликлар ресурси Mada Masr ҳам тақиқ остига тушди.
Миср ҳукумати аввал ҳам бу каби чекловларни жорий этган, бироқ мазкур тақиқ аввалгиларидан ўз кўлами билан фарқ қилмоқда. Аввал у ёки бу ресурслар блоклаб қўйилган бўлса ҳам, қарор давлат даражасида қабул қилинмаган.
Миср хавфсизлик органлари манбаларига кўра, сайтларнинг блокланишига уларнинг мамлакатда тақиқланган Мусулмон биродарлар ҳаракати билан алоқадор эканлиги сабаб бўлган.
Изоҳ (0)