Хитой жанубида жойлашган Гуандун провинциясидаги шифокорлар гуруҳи ўткир заҳарланиш билан келган бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун саноқли вақт ичида 8000 та атропин ампуласини қўлда очишларига тўғри келди. Иш давомида бир нечта тиббиёт ходимлари бармоқларини синдириб ҳам олди, деб хабар берди «Вести.ru».
China Daily’нинг маълум қилишича, зарарли ҳашаротларга қарши қўлланиладиган дорини истеъмол қилган бемор комага тушган ҳолда 18 май куни Шантоу шаҳридаги университетнинг тиббиёт коллежи шифохонасига олиб келинган.
Фосфат билан заҳарланишда унга қарши асосан атропин ишлатилади. Ушбу дори шифохонада бўлган, бироқ жуда кичкина ампулаларда. Натижада 8 шифокордан иборат гуруҳ 12 соат давомида 8000 мингта шиша ампулани очишига тўғри келган. Бироқ шунча атропин етмай қолганлиги сабаб яқин атрофдаги тиббёт муассасаларидан қўшимча дори сўрашга мажбур бўлишган.
Хабар берилишича, баъзи шифокорлар ампулани очаётиб қўлларини шикастлаб, ҳатто бармоқларини синдириб ҳам олган.
Изоҳ (0)