Греция ҳукумати мамлакат собиқ бош вазири Лукас Пападимосга суиқасдни теракт сифатида баҳолайди. Бу ҳақда ҳукумат баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Ҳукумат юз берган ҳодисани теракт деб баҳолайди ҳамда собиқ бош вазир Пападимосга ҳужумни сўзсиз ва кескин қоралайди», — дейилади баёнот матнида.
Пападимос ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг ҳолати барқарор бўлиб, улар барча зарур тиббий текширувлардан ўтди.
Изоҳ (0)