ИШИД террорчилик гуруҳи Жакартадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда. Портлаш оқибатида уч киши қурбон бўлди.
24 май, чоршанба куни худкуш террорчилар Жакарта шарқидаги автобус станциясида икки бомбани ҳаракатга келтирди.
Теракт оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлди. Ўн киши, жумладан, беш нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳат олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)