Бразилиялик журналист Диогу Берситу Манчестер аэропортида ИШИД ҳақидаги китобни ўқиб ўтирганида контртеррор хизмати ходимлари томонидан қисқа муддат ушлаб турилганини айтди. Бу ҳақда, Independent нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Журналист бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида ҳам ёзди ва китобнинг суратини келтирди.
Охирги маълумотларга қараганда, теракт оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 120 киши жароҳатланган. Уч киши терактда иштирок этишда гумонланиб ҳибсга олинган. Шунингдек, асосий айбдор сифатида асли ливиялик Салмон Обидий кўрсатилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)