Бразилия президенти Мишель Темер давом этаётган ғалаёнлар сабабли армияга пойтахтда тартибни тиклашга буйруқ берди. Бу ҳақда Associated Press маълум қилди.
Пойтахт Бразилиадаги оммавий норозилик намойишлари иштирокчилари Темернинг истеъфосини талаб қилмоқда. Тартибсизликлар туфайли полиция махсус воситалар қўллашга мажбур бўлди, намойишчилар бунга баррикадалар қуриш билан жавоб берди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги вазирлиги биноси ёқиб юборилгани ҳақида хабар берилди. Расмийлар давлат хизматчиларини вазирликлар жойлашган ҳукумат даҳасидан кўчиришга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)