Ливия пойтахти Триполида махсус хизматлар манчестерлик худкуш Салмон Обидийнинг отаси ва укасини ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари вакилига таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».
Худкушнинг отаси Рамазон Обидий ўз уйида қўлга олинди. Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот кучлари Триполи кўчаларида яна бир неча кишини ҳибсга олди, уларнинг орасида худкушнинг укаси Ҳешам Обидий ҳам бўлган.
Аксилтеррорчилик хизматлари уни ИШИДга алоқадорликда гумон қилмоқда. Бундан ташқари, тергов маълумотларига кўра, Ҳешам акасидан маблағларни қабул қилиб олган.
Бундан ташқари, Манчестерда Manchester Arena’даги портлаш ҳақидаги ишнинг олтинчи фигуранти ҳибсга олинди. Полиция исми ҳозирча номаълум бўлган аёл кишини қўлга олди. Аввалроқ эса Манчестерда Салмон Обидийнинг бошқа укаси, 23 ёшли Исмоил ушланган эди.
Изоҳ (0)