Россия бош вазири Дмитрий Медведев миллиардер Алишер Усмоновнинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасига обуна бўлди, деб ёзади «РБК».
Бош вазир Усмоновдан ташқари, ижтимоий тармоқ асосчиси Павел Дуров ва патриарх Кириллнинг саҳифаларини ҳам кузатиб боради. Усмоновнинг «ВКонтакте»даги саҳифаси ҳақиқийлик белгисига эга ва унга аллақачон 7 минг киши обуна бўлган.
Аввалроқ миллиардер Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийга иккинчи мурожаатини йўллагани, уни «ВКонтакте»даги саҳифасига жойлагани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)