АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри Гарвард университети талабалари олдида қилган чиқиши чоғида уларга рус тилини ўрганишни тавсия қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Мендан кўпинча ҳукуматга реал таъсир ўтказиши мумкин бўлган сирни очишни сўрашади. Яқинда кўп нарса ўзгарди. Илгари мен сайланадиган мансабга ҳаракат қилинг ёки Кеннеди номидаги бошқарув мактабини ўрганинг деган бўлардим. Аммо Оқ Уйда бугунги маъмурият ўтирар экан, бошқа нарса айтаман: Rosetta Stone сотиб олинг ва рус тилини ўрганинг», — деди сиёсатчи.
Бу билан ҳукуматнинг собиқ аъзоси Дональд Трамп маъмурияти Россия билан алоқаларда айбланаётганига ишора қилди.
Изоҳ (0)