«Islam-today.ru» нашри Рамазон ойида рўза тутмаслик учун сабаб бўла оладиган касалликларга аниқлик киритди.
Булар қуйидагилар:
- Даволаб бўлмайдиган касалликлар ёки операция ўтказилишини талаб қилувчи ва беморнинг овқатланишини талаб қилувчи касалликлар.
- Доимий равишда дори ичиш керак бўладиган юрак-томир тизими, буйрак ва жигар касалликлари, шунингдек, қандли диабет.
- Оғриқ синдроми билан бирга кечадиган ва мунтазам равишда оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилишни талаб этувчи касалликлар, масалан, ошқозон яраси.
- Рўза тутиш оқибатида ўткирлашиши мумкин бўлган касалликлар. Масалан, сил касаллиги ёки баланд ҳарорат билан бирга кечадиган касалликлар.
Изоҳ (0)