«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкент—Жидда—Тошкент йўналишида 6 та рейсни амалга оширади, деб хабар берди UzDaily.
Рейслар 2017 йилнинг 13—29 июнь оралиғида, «Умра. Ёз—2017» ёзги мавсуми доирасида амалга оширилади.
Авиакомпаниянинг таъкидлашича, Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонига Boeing-767 ҳаво кемаси орқали етказилади.
Шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Рамазон ойида 672 нафар ўзбекистонлик зиёратни амалга оширишини таъкидалаб ўтди.
Изоҳ (0)