АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Newark Liberty аэропортида самолёт двигатели алангаланиши туфайли 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Аэропорт самолёт двигатели алангаланиши билан боғлиқ ҳодисадан яна ўз фаолиятини тиклади. 5 киши арзимас даражада яраланган. Тунгача рейсларда кечикишлар кузатилиши мумкин», — дейилади аэропортнинг Twitter’даги саҳифасида.
United Airlines авиакомпанияси вакили Жонатан Геринг «самолёт экипажи двигателлардан биридаги алангаланиш ҳақида хабар топгач, зудлик билан ҳаракатланаётган ҳаво кемасини ортга қайтаргани ва йўловчиларни эвакуация қилгани»ни билдирди.
Авиакомпания йўловчиларни ўз манзили — Сан-Францискога тезроқ етказиш чорасини кўрмоқда.
Изоҳ (0)