Хитой янги темирйўл тармоғи орқали Беларусга биринчи товар поездини юборди. У ХХР ва Европа ўртасидаги муҳим транспорт йўлакларидан бирига айланиши лозим. Бу ҳақда South China Morning Post нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, Шэньчжэнь яқинидаги Яньтянь порти ва Минскни туташтирувчи йўлнинг узунлиги 9,9 минг километрни ташкил этади. Янги темирйўл бўйлаб саёҳат икки ҳафтага яқин вақтни олади.
Биринчи поезд 22 май, душанба куни Хитой маҳсулотлари: мобил телефонлардан тортиб автомобиллар учун бутловчи қисмлар бўлган 41 та контейнерни Беларусга олиб кетди.
Изоҳ (0)