Япония ҳукумати мамлакат ҳудудига Шимолий Корея ракеталари тушиши эҳтимоли муносабати билан йирик кўламдаги илк қўмондонлик-штаб машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Машғулотлар қуролли кучлар қўмондонлиги, тегишли вазирлик ва муассасалар иштирокида бош вазир қароргоҳида бўлиб ўтди.
Уларда бир ёки бир неча баллистик ракета зарбаси рўй берган вазиятда ҳаракатларни мувофиқлаштириш машқ қилинди.
Машғулотларда АҚШ қўшинлари вакиллари иштирок этмаганлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)