Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сеул суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хе иши бўйича биринчи йиғилишни бошлади. У дугонаси Цой Сун Силь иштирокидаги йирик коррупциявий можарога алоқадорликда гумон қилинмоқда, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Пак Кин Хе суд биносига кишанланган ҳолда, жазони ўташ муассасасининг икки ходими ҳамроҳлигида кириб келди.

Биринчи йиғилиш давомида Жанубий Кореянинг собиқ раҳбари ўзига нисбатан илгари сурилган барча айбловларни рад этди.

Суд муҳокамасида порахўрликда айбланаётган Цой Сун Силь ва Lotte Group раиси Син Дон Бин ҳам иштирок этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар