Венесуэлада намойишчилар мамлакат собиқ президенти Уго Чавеснинг Баринас штати Сабанета шаҳридаги уйини ёқиб юборди, деб ёзади El Nacional.
Нашр маълумотларига кўра, уйга Баринасда миллий Боливар гвардияси томонидан норозилик намойишларида қатнашган 19 ёшли йигитнинг ўлдирилгани учун қасос тариқасида ўт қўйилган. Бошқа маълумотларга қараганда, иншоот ёқиб юборилмаган, балки тўлиқ талаб кетилган.
Сўнгги вақтларда Венесуэлада сиёсий инқироз кескинлашди. Иқтисодий вазиятдан норози аҳоли муддатидан олдинги сайловлар ўтказилишини талаб қилиб кўчаларга чиқмоқда.
Изоҳ (0)