АҚШ қуролли кучлари 23 май, сешанба куни «Аравия яриморолидаги Ал-Қоида» жангарилар гуруҳига қарши рейд ўтказди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Таъкидланишича, жангарилар ўқотар қуроллар ва авиазарбалар ёрдамида йўқ қилинган.
«Бу операция Яман қироллик ҳукумати ёрдамида амалга оширилди. АҚШ ўзининг араб иттифоқдошлари билан минтақадаги барқарорликни таъминлаш учун «Аравия яриморолидаги Ал-Қоида» каби машҳур террорчилик ташкилотига қарши курашишда уларга ёрдам кўрсатишда давом этади», — дея таъкидланди қўмондонлик хабарида.
АҚШ сўнгги йилларда Ямандаги «Ал-Қоида» ташкилотига доимий зарбалар бериб келмоқда, бироқ бу зарбаларнинг барчаси ҳаво орқали эди. Аммо президент Дональд Трампнинг янги маъмуриятида АҚШ бир неча бор террорчиларга қарши қуруқликда ҳам рейдлар ўтказди.
Изоҳ (0)