Россия президенти Владимир Путин апрель ойида юз берган теракт чоғида йўловчиларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган Санкт-Петербург метрополитени ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Поезд машинисти Александр Каверин, назорат хизмати инспектори Альберт Сибирских ва бекат навбатчиси Нина Шмелева «фуқаролик бурчини бажариш кишиларни фавқулодда вазиятда қутқариш давомида намоён этилган жасорат ва қатъият»ни инобатга олиб, «Ҳалок бўлаётганларни қутқарганлик учун» медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 102 киши жабрланди. Мазкур иш юзасидан ҳозиргача 12 киши ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)