Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Манчестердаги стадионда юз берган портлашда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди, деб ёзади «Газета.ru».
Мэй ҳодиса — «даҳшатли террорчилик ҳаракати» эканлигини қўшиб қўйди.
У, шунингдек, полиция ҳодиса юз берган вазиятни текшираётганини ҳам айтди.
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни кечқурун Манчестерда америкалик қўшиқчи Ариана Гранденинг концерти бўлиб ўтаётган стадионда портлаш юз берди. Ҳодиса оқибақтида камида 19 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши яраланди.
Изоҳ (0)