Россия президенти Владимир Путин 2018 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида мустақил номзод сифатида қатнашиши мумкин, деб хабар берди «Газета.ru».
Нашрга маълум бўлишича, президентлик кампаниясининг сценарийсидаги ушбу вариант президент маъмуриятининг ички сиёсий блокида муҳокама қилинмоқда.
Бу хабарни Кремлга яқин бўлган тўртта манба тасдиқлади. Уларнинг сўзларига кўра, сўнгги қарорни президентнинг ўзи, сентябрда ҳудудларда бўлиб ўтадиган сайловлардан сўнг қабул қилади.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песков қарор кейинроқ қабул қилинишига шама қилди.
«Ҳозирча бунгача етиб бормади», — деди Кремль расмий вакили.
Аввалроқ, Пекиндаги матбуот анжуманида Путин 2018 йилда бўлиб ўтадиган сайловда иштироки бўйича берилган саволга жавоб беришни истамаган эди.
Изоҳ (0)