Филиппин президенти Родриго Дутерте Минданао провинциясида ҳарбий ҳолат жорий этди. У ерда ҳарбийлар ва ИШИД жангарилари ўртасида тўқнашувлар кетмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Жанубий провинциянинг Марави шаҳрида ҳарбийлар «Мауте» гуруҳининг 15 жангариси ўрнашиб олган хонадонни қамал қилмоқда. Ҳарбийлар ва террорчилар ўртасидаги жанглар давом этмоқда.
Айтилишича, жангарилар орасида яна бир экстремистик гуруҳ — «Абу Сайяф» етакчиларидан бири ҳам бор.
«Мауте» ва «Абу Сайяф» гуруҳлари ИШИДга садоқат изҳор қилган ва шу боис унинг бўлинмалари ҳисобланади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)