Афғонистон хавфсизлик кучлари охирги сутка мобайнида 71 жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Афғонистон ички ишлар вазирлигининг баёнотида таъкидланишича, Ҳилманд, Нангархар, Лағмон, Қундуз, Фарах, Вардак ва Зобул вилоятларида 12 операция олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, отишмалар давомида 40 жангари яраланган, етти нафари қўлга олинган.
Шунингдек, Pajhwok агентлиги Ҳилманд вилоятида «Толибон» ҳужуми чоғида олти нафар полициячи ҳалок бўлганини, уч нафари яраланганини хабар қилди.
Изоҳ (0)