Суриянинг Дайр аз-Завр шаҳрида ИШИД гуруҳи террорчилари тинч аҳоли яшовчи кварталларни ўққа тутмоқда. Жумладан, «ТАСС»нинг SANA агентлигига таяниб билдиришича, Харамиш ва ал-Жоура кварталларида миномёт снарядларнинг портлаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 63 киши яраланди.
Қурбонлар ва ярадорларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
Дайр аз-Завр қамали 2014 йилдан буён давом этмоқда. У ерда 200 минг нафар тинч аҳоли қолмоқда. Шаҳарнинг катта қисми ва аэродром ҳукумат қўшинлари назорати остида турибди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)