Буюк Британия полициясининг баёнотига кўра, WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан ташқарига чиқса, у дарҳол ҳибсга олинади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Вестминстер магистрат суди Ассанжни ҳибсга олиш рухсатномасини 2012 йил июнида берган эди. Агар у элчихонани тарк этса, Лондон полицияси бу ордерни бажаришга мажбур», — дейилади полиция хабарномасида.
Илгарироқ Швеция прокуратураси Ассанжга нисбатан суд таъқибини тўхтатгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)